Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рекорд яна бир бор янгиланди

Рекорд яна бир бор янгиланди

Фото: Xabar.uz

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 41 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида яна 18 нафар, 3-сон туғруқ комплексида 5 нафар, жами 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар берилганидек, бугун Тошкент ва Наманганда 127 нафар бемор соғайганди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 217 нафар инсон коронавирус инфекциясида фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич 27 июнь куни қайд этилган бўлиб, 202 нафар бемор тузалган ва уйига кузатилганди.

Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 212 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида «COVID-19»дан соғайганлар сони 3837 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 6251 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг