Россияда коронавируснинг жанубий африка штамми аниқланди

«Роспотребнадзор» Россияда коронавируснинг жанубий африка штамми аниқлангани ҳақида ўз сайтида хабар берди.
SARS-CoV-2 изолятларини мониторинг қилиш мақсадида эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб текширилган шахслар (жумладан, хориждан келганлар)дан олинган 8,1 мингта намуна ўрганилган.
Изолятларнинг 28 таси британ штамми, 2 таси жанубий африка штамми бўлиб чиқди. 16 таси — коронавируснинг бошқача мутациялари, бразилия штамми эса аниқланмаган.
Биологларга кўра, COVID-19нинг жанубий африка штамми британча штаммга қараганда хавфлироқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter