Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар ковиднинг янги қурбонлари ҳақида огоҳлантиришди

Шифокорлар ковиднинг янги қурбонлари ҳақида огоҳлантиришди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Шифокорлар коронавирус инфекциясидан кўпроқ қурбон бўлаётган одамларнинг янги тоифасини аниқладилар. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Касаллик эмланишдан бош тортган 40 ёшдан ошган беморларга зарар етказади. Қайд этилишича, уларнинг баъзилари соғлом бўлиб, инфекция кечишини қийинлаштирадиган ҳамроҳ касалликлари бўлмаган.

Мутахассислар вакцинани олганлар орасида ўлим кўрсаткичини бир неча омиллар билан изоҳладилар. Одамларнинг тахминан беш фоизида препаратга қарши иммунитет ҳосил бўлмайди. Яна шунча одамларда иммун тизимини хавф остида қолдирувчи соғлиқ билан боғлиқ муаммолари туфайли вакцина унчалик кучли таъсир кўрсатмайди. Ушбу гуруҳга трансплантация қилинган беморлар киради. Улар организмнинг инфекцияларга қарши курашувчи механизмларини бостирадиган жуда кўп миқдорда дори қабул қилишади. Бундан ташқари, ушбу тоифага қон саратонига чалинган одамлар ҳам киради, дейди экспертлар.

Мутахассислар, шунингдек, одамнинг ёши коронавирус учун хавфли омил бўлиб қолишини эслатиб қўйдилар. Гарчи вакцинация COVID-19 туфайли ўлим хавфини сезиларли даражада камайтирса-да, 35 ёшли инсонга қараганда 70 ёшли кекса одам учун хавф 32 баравар юқори бўлиб қолаверади, деб хулоса қилишди шифокорлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг