Шифохонада даволанган 42 ёшли бемор коронавирусга чалиниб ҳаётдан кўз юмди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 42 ёшли фуқаро Т.А. (эркак) шу йилнинг 29 июндан 12 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг жарроҳлик бўлимида ўткир панкреатит, ўт қопи жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш амалиёти, геморагик панкранекроз, ошқозон ости безини дренажлаш ташхиси билан даволанган. Шунингдек, бемордан «COVID-19» инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга ўткир тотал ёғли панкреонекроз, ўткир холецистит, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамасдан, икки томонлама пневмониядан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter