Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шунинг учун бўғилади. Олимлар COVID-19 нинг янги асоратини аниқлашди

Шунинг учун бўғилади. Олимлар COVID-19 нинг янги асоратини аниқлашди

Фото: «Rosbalt.ru»

Коронавирус инфекцияси беморнинг қон томирларида тромб пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, дейилади «MedicalXpress» нашрида чоп этилган тадқиқотда.

Олимларнинг сўзларига кўра, коронавирус қон қуюқлашиши ва тромбларнинг ҳосил бўлишига олиб келади ва нафас функциясига таъсир ўтказади. Бу эса ўз навбатида коронавирус инфекциясида касаллик аломатларидан бири ҳисобланган ҳид билиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.

Мутахассислардан бири бешта бемор ана шундай қуйқалар ҳосил бўлиши натижасида нафас муаммосидан қийналганини айтган. Беморлар қонида кислород миқдори оширилди, бироқ бу самарасиз бўлиб чиқди.

COVID-19 дан қийналаётган беморларни қонни суюлтирувчи ёки тромбни ҳосил қилувчи препаратлар билан мунтазам даволашдан олдин қўшимча тадқиқотлар олиб бориш керак.

Коронавирус туфайли тромб келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинмоқда. Бунда тромбозни даволаш COVID-19 дан қийналаётган беморга янада кўпроқ зарар етказиб қўйиши мумкин. Тадқиқотларга кўра, тромбларни парчаловчи асосий фермент — плазмин даражаси юқори бўлган одамлар COVID-19 инфекциясининг оғирроқ даражасига мойил бўлишади. Плазмин эса вируснинг одам ҳужайралари билан осон бирикишига ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг