Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда кунига 60 киши коронавирус қурбонига айланяпти

Швецияда кунига 60 киши коронавирус қурбонига айланяпти

Фото: Баҳодир Намозов

«РИА Новости» хабарига кўра, Швецияда коронавирусдан ўлим ҳолати айни пайтда барқарорлашиб, кунига ўртача 60 нафарни ташкил этмоқда — бу ҳақда мамлакат бош эпидимиологи Андерс Тегнелл маълум қилди.

Бугунги кунги маълумотга кўра, Швецияда коронавирусдан вафот этганлар сони 1,3 минг нафардан ошди, жами касалланганлар сони — 12,5 минг нафар.

Мамлакат соғлиқни сақлаш агентлиги юқори ўлим ҳолатини қариялар уйларига касаллик тарқаб кетгани билан изоҳлади. Ташкилот маълумотига кўра, пойтахт Стокгольмда коронавирусдан вафот этганларнинг қарийб ярми қариялар уйларида яшаганлар.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Швецияда бошқа мамлакатлардагидек қаттиқ чеклов чоралари жорий этилган эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг