Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сицилия сайёҳлар учун миллион-миллион евродан кечишга тайёр

Сицилия сайёҳлар учун миллион-миллион евродан кечишга тайёр

Фото: «CC0»

Сицилия маъмурияти оролга сайёҳларни жалб этиш мақсадида бюджетдан 50 миллион евро ажратяпти, дея хабар берди «Daily Mail».

Ҳудудда сайёҳлик оқимини тиклаш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, саёҳатчилар махсус ваучерлар ёрдамида пулининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин. Сицилияга бориш ва келиш парвозига 50 фоизлик чегирма ажратилади. Оролдаги меҳмонхоналарда эса ҳар учинчи кеча тунаб қолиш бепул бўлади. Шунингдек, музейлар ҳам пулсиз ишлаш тартибига ўтади.

Фақат Италия чегараларни қачон очиши номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг