Тожикистонда биттаям ковид-бемор қолмади — Тожикистон ССВ

«CentralAsia.news» хабар беришича, 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биттаям бемор қолмади. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади.
Коронавирус пандемиясида даврида Тожикистонда вирусни юқтириш бўйича жами 13 308 ҳолат аниқланган, беморларнинг 13 218 нафари соғайган, қурбонлар — 90 нафар.
Тожикистонда коронавирусни юқтириш ҳолати илк марта 2020 йилнинг 30 апрелида тасдиқланганди. Энг кўп касалланишлар ёз ва кузда кузатилди. 2021 йилда жами 12 та ҳолат қайд этилган.
«Worldometer»да ҳам Тожикистондаги ковид-беморлар сони — 0:

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter