Тожикистонда коронавирусга чалинганлар ва қурбонлар сони кескин ошди

Бугун, 7 май куни Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 82 нафарга кўпайиб, жами 461 кишига етди. Сўнгги бир суткада тўрт нафар бемор COVID-19 касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 6 май куни коронавирусга чалинганлар сони 379 кишини, қурбонлар сони эса саккиз кишини ташкил қилган. Бир кун ўтиб, касалланганлар сони 461 кишига, қурбон сони эса 12 кишига етган.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтгача Тожикистон коронавирусдан холи ҳудуд дея эълон қилинаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter