Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув жараёни онлайн тизимда давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув жараёни онлайн тизимда давом этмоқда

Оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети икки ҳафта муддатга карантинга ёпилди. Бир нафар талабада коронавирус аниқланганлиги сабаб деб ваҳима уйғотувчи информациялар тарқатилди. Шундан келиб чиқиб шуни маълум қиладики, ҳақиқатда жорий йилнинг 20 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг иккинчи босқич талбаси COVID -2019 вирусга топширган тест жавоби ижобий натижа чиққанлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу талабанинг аҳволи яхши бўлганлиги сабабли тиббиёт муассасаларида эмас, уй шароитида тиббиёт ходимлари назоратида даволанмоқда. Талабанинг ҳолати яхши ва ўз уйида масофадан туриб дарсларда иштирок этмоқда.

Шундан келиб чиқиб маълум қиламизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети карантинга ёпилгани йўқ. Эҳтиёт чораси сифатида, Университетда талабаларнинг фақат битта гуруҳда эмас, фанлар кесимида турли гуруҳларда таълим олишлари ҳисобга олиниб, университетда академик жараён тўла онлайн тизимга ўтказилди. Бу даврда ҳамма талабалар масофадан туриб дарсларда қатнашишни давом эттиради. Университет тўла ёпилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас.

Профессор-ўқитувчилар университетда замонавий технологиялар билан жиҳозланган аудиторияларда масофадан интерфаол шаклда ўз машғулотларини давом эттирмоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, бугунги кунда Университетда академик жараён тўла онлайн тизимга ўтказилиб ўқитилиши ўз самарасини кўрсатган. Биргина мисол қилиб айтишимиз мумкинки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 4 курс «Логистика» йўналиши талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университети томонидан масофадан онлайн тартибда ўқитилмоқда.

Университет охирги бир ярим йил давомида Жанубий Кореядаги Инҳа университети билан ҳамкорликда масофадан таълим берилиши сифатининг анъанавий таълим бериш тизими сифати даражасига кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб 2020-2021 ўқув йилига талабаларни университетга қабул қилиш жараёни онлайн форматда масофадан амалга оширилди. Абитуриентлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан Жанубий Корядаги Инҳа университетити профессорлари томонидан ташкил этилган имтиҳонларда ўз билимларини синаб кўриб, улардан муносиблари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси бўлишди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида онлайн таълим бериш тизимининг юқори даражада таъминлаб бера оладиган махсус платформанинг яратилиши талабаларга масофадан таълим беришнинг юқори сифатда амалга оширилишини таъминлаб бермоқда. Шу билан бирга бу платформа орқали бошқа йўналишларда ҳам натижага йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Университет томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг февраль ойигача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчилари учун масофадан онлайн тарзда махсус курслардан дарслар ташкил этилиб, уларнинг билимлари баҳоланди.

Бугун университетда талабаларнинг онлайн тизимда ёки офлайн тизимда ўқитилишида фарқ кузатилмайди таълим сифати сақланиб қолади.

Ҳозирда, талабалар оралиқ имтиҳонларни университетга келиб анъанавий тарзда топширишлари режалаштирилган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг