Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тўйларга 200-300 одам айтиляпти. Раҳбарлар ҳам шу ишни қиляпти» – Абдулла Арипов

«Тўйларга 200-300 одам айтиляпти. Раҳбарлар ҳам шу ишни қиляпти» – Абдулла Арипов

Фото: ЎзА

Республика махсус комиссияси йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин қоидаларига риоя қилмаётган давлат идоралари раҳбарларини танқид қилди.

«Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. Керак бўладиган бўлса, бир-иккита раҳбар карантин талабини бажармагани учун ҳам кетади. Бир неча бор таъкидланганига қарамай, давлат идораларидаги ёпиқ залларда 2-3 соатлаб мажлислар ўтказиляпти», — деди Абдулла Арипов.

Йиғилишда Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида карантин чекловларига риоя этилиши юзасидан назоратнинг етарли даражада олиб борилмаётганлиги ҳам касалланиш ҳолатининг ортишига олиб бораётгани қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг