Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда энди бегим кунлари ҳам комендантлик соати жорий этилди

Туркияда энди бегим кунлари ҳам комендантлик соати жорий этилди

Фото: «РИА Новости»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон коронавирус пандемияси туфайли 23 — 26 апрель кунлари мамлакатнинг 31 провинциясида комендантлик соати жорий этилганини маълум қилди.

Аввалроқ Туркиянинг 31 провинцияси, жумладан, Анқара, Истанбул, Антальяда 11-12 ва 18-19 апрель кунлари комендантлик соати жорий этилганди.

«23 апрель соат 00:00 дан бошлаб тўрт кун давомида 31 провинцияда комендантлик соати жорий этилади», — деди Эрдўғон телемурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, «замонавий чоралар самараси» таъсир кўрсата бошлаган. «Тестлар сони ошяпти, касалланганлар сони камаймоқда. Умид қиламанки, яқин кунларда ўлим сони ҳам камаяди», — дея таъкидлаган турк етакчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг