Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолати «кечагидан яхшироқ»

Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолати «кечагидан яхшироқ»

Фото: «Gorodfinansov.ru»

Туркияда бир кеча-кундузда 3,1 минг кишида COVID-19 ни юқтириш ҳолати тасдиқланиб, коронавирусга чалинганлар сони 101 минг кишидан ошиб кетди, 115 киши ҳаётдан кўз юмди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

«Бугун 3116 та янги ҳолат аниқланди, жами касалланганлар — 101 790. Бугун биз 115 нафар бемордан айрилдик, жами вафот этганлар — 2495. Жами 18 491 нафар бемор тузалди», — деб ёзган Кожа «Twitter»да.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолати «кечагидан яхшироқ».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг