Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч фуқаро 17 кишига касаллик юқтирган - ССВ

Уч фуқаро 17 кишига касаллик юқтирган - ССВ

Фото: «Xabar.uz»

Бугун касаллиги тасдиқланган 28 нафар кишининг 20 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро Тошкент шаҳри (12 нафар), Навоий вилояти (5 нафар) ва Самарқанд вилояти (3 нафар) да жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ўз Телеграм каналида маълум қилди. 

Шу кунларда юртимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётгани туфайли берилган эркинликни нотўғри тушуниб, баъзи ҳудудларда аҳоли заруратсиз кўчаларда юришаётгани, карантин қоидаларига амал қилишмаётгани каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Бу эса инфекция юқтириш хавфини янада кучайтирмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев канали

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг