Вакцина олгандан кейин ҳам ниқоб тақиш керак — ЖССТ сабабини тушунтирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович коронавирусга қарши вакцина олган кишилар ниқоб тақишни давом эттиришлари лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
«Сиз ҳатто вакцина олган ёки илгари касалланган бўлсангиз ҳам ниқоб тақишни давом эттиришингиз керак. Вакцина қабул қилган одам ўзи касал бўлмаган тақдирда ҳам, унинг организми вирус ташувчисига айланади, маккор вирус эса бошқа одам танасига ўтиш учун пайт пойлайди, бу ҳатто симптомларсиз кечади», — тушунтирди Вуйнович.
Иссиқ ҳавода ниқоб тақиб юрганда кўпроқ суюқлик ичиш, жуда тез юрмаслик, ноқулайлик туғилганда нафас ростлаб олиш лозимлиги ташкилот томонидан тавсия қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter