Вирусолог иссиқ об-ҳаво коронавирусга қандай таъсир қилишини тушунтирди
Россиялик тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альштейн «5-канал»га берган интервьюсида ёз келиши билан эпидемиологик вазият ўзгаришини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, юқори ҳароратда COVID-19 тарқалиши камайиши эҳтимоли юқори. Чунки ёз фасли ва яхши об-ҳаво коронавирусга қарши курашда ёрдам беради.
Мутахассиснинг фикрича, ҳамма гап қуёш нурлари остида коронавируснинг ҳалок бўлишида эмас. Эпидемиянинг пасайиши одамларнинг иммунитети мустаҳкамланиши ҳамда турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Одатда кунлар исиганда одамлар уйларида ўтиришмайди. Бу уларнинг бир жойда тўпланиб қолишининг олдини олади.
«Ёз ва яхши об-ҳаво вирусга қарши курашувчи омиллардир. Бу иссиқлик ёки қуёш нури ичимиздаги вирусни ҳалок қилиши билан боғлиқ эмас. Йўқ, албатта. Ёзда одамларнинг иммунитети яхшиланади, одамлар бир-биридан узоқроқ юриши мумкин, қишдаги каби хоналарда одамлар кўп тўпланмайди. Ёзда эпидемия камайишини кутиб қоламиз», — дея таъкидлади Альтштейн.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter