Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

Яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

2020 йил 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4937 (+36) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3837 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг