Яна рекорд натижа қайд этилди
2020 йил 25 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 952 (+197) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 169 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Тошкент вилоятида 146 нафар, Сирдарё вилоятида 40 нафар, Жиззах вилоятида 21 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 12 нафар, жами рекорд даражада - 359 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 10 831 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter