Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинганлар аниқланди

Яна Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинганлар аниқланди

2020 йил 8 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 418 (+137) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 54 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 181 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 41 898 (+304) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 160 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг