Юртимизда 99 ёшли онахон коронавирусдан тузалди
2021 йил 14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т.Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган. Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.
«Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди. Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзрда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести манфий натижани кўрсатди», — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова.
Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилди.
Шундай қилиб, шифокорларимизнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 99 ёшли бемор онахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилди, дея хабар берди ССВ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter