Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирус: статистика ва рақамлар нега ҳар хил? — ССВ изоҳи

Юртимизда коронавирус: статистика ва рақамлар нега ҳар хил? — ССВ изоҳи

Фото: «M.123ru.net»

Интернет тармоғида бугунги кунда коронавирусга ихтисослашган шифохоналарда 6570 нафар бемор даволанаётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий статистикасида эса бу кўрсаткич 2123 нафар экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу маълумот юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуни маълум қиладики, кўрсатилган 6570 нафар бемор орасида ўткир респиратор касалликлари, коронавирусга гумон қилинган ва оғир турдаги пневмония, шунингдек, вирус тасдиқланмаган беморлар ҳам бор.

Коронавирус билан боғлиқ статистикага фақат махсус лаборатор тиббий текширувлар орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Касалликнинг айрим аломатлари мавжуд бўлиб, касаллик гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмонияга чалинган ёки унга ҳам гумон қилинган беморлар, табиийки, коронавирус билан боғлиқ умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди. Аммо юқумли касалликларга ихтисослашган ва юртимизнинг қатор ҳудудларида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида бундай беморлар ҳам стационар шароитда даволанишлари учун зарур шароитлар муҳайё қилинган. Ҳозирда улар шундай масканларда даволанишмоқда.

Касаллик тасдиқланса, улар дарҳол расмий статистикада қайд этилади ва юқумли касалликлар шифохоналарига йўналтирилади. Шунинг учун коронавирус тасдиқланмаган, лекин бошқа касалликлардан даволанаётган беморлар ҳам жуда кўп. Шуларнинг ҳисобига шифохоналардаги беморлар сони коронавирусдан даволанаётган беморларнинг вазирлик эълон қилаётган расмий миқдоридан фарқли эканини кўриш мумкин, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг