Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизнинг деярли барча ҳудудларида коронавирусдан тузалиш ҳолати қайд этилди

Юртимизнинг деярли барча ҳудудларида коронавирусдан тузалиш ҳолати қайд этилди

Фото: «Fitsnews.com»

2020 йил 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 148 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Жиззах вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 234, Тошкент вилоятида 47, Наманган вилоятида 27, Жиззах вилоятида ҳам 27, Андижон вилоятида 20, Самарқанд вилоятида 12, Хоразм вилоятида 9, Навоий вилоятида 8, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 53 366 (+396) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 881 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг