Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Актёр Рустам Уразаев вафот этди

Актёр Рустам Уразаев вафот этди

Таниқли актёр ва режиссёр Рустам Уразаев 65 ёшида Москвада вафот этди.

Рустам Уразаев 1958 йил 21 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Мактабни тамомлаганидан сўнг дастлаб рассомчилик билим юртида, сўнгра Тошкент давлат университетининг тарих факультетида таҳсил олади.

Уразаев кино санаътига 1974 йилда кириб келган. У собиқ иттифоқ таркибида бўлган турли мамлакатлар киностудияларида суратга тушган. Ўзбекистон телевидениесида кўнгилочар дастурлар бошловчиси сифатида фаолият олиб борган. У ўзбек «Ален Делон»и деган ном олганди.

Рустам Уразаев Ғарб киносида суратга тушган жуда кам сонли ўзбекистонлик актёрлардан биридир. Актёр Франция-Испания киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган «Маърифат» филмида бош роллардан бирини ижро этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг