Алишер Каримовга Қозоғистон халқ артисти унвони берилди

Қозоғистонлик эстрада хонандаси, 39 ёшли Алишер Каримовга Қозоғистон халқ артисти унвони берилди. Бу ҳақда хонанда Instagram орқали маълум қилди.
«Азиз дўстлар! Бугун мен учун тарихий кун — «Қозоғистон Республикаси халқ артисти» унвонига лойиқ топилдим. Бу юксак мукофотни мамлакат президентининг қўлидан қабул қилиш янада шарафли», — деб ёзди, жумладан, халқаро вокал танловларининг қатнашчиси.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Маълумот учун: Алишер Каримов 1985 йилнинг 28 октябрида Қозоғистоннинг Жамбул (ҳозирги Тараз) шаҳрида ўзбек оиласида туғилган. Қўшиқларини асосан ўзбек, қозоқ, ва рус тилларида ижро этади. Унинг Instagramдаги обуначилари — 545 минг нафар, YouTube-саҳифасига кириб клип ва концертларини томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter