Буюк Британия Ироқдан ўғирланган нарсаларни қайтариб беради

Британия музейида сақланаётган Ироққа тегишли тарихий ашёлар қайтариб берилади, деб хабар бермоқда «Sabah.com.tr» сайти.
Ироқ 2003 йили ишғол этилганида беш минг йиллик тарихга эга осориатиқалар Лондонга олиб кетилган эди.
Лондон полицияси — «Scotland Yard» ўтказган операциялар чоғида музейда 8 та тарихий асар кўргазмага қўйилгани аниқланди. Улар Ироқдан ўғирлангани маълум бўлди. Булар орасида шумерларга оид ёзув, жавҳарлар ва бошқа қимматбаҳор нарсалар бор.
Тарихий мерос Ироқнинг Лондондаги элчихонасига топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter