Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бу сафар Бухорода лаган ясаб кўрди

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бу сафар Бухорода лаган ясаб кўрди

Фото: АҚШ элчихонаси

Юртимизда меҳмон бўлиб турган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу Бухорои шарифда тадбиркор аёллар фаолияти билан танишди ва маҳаллий тўқимачилик корхонасида бўлди.

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, ДоналдЛу таниқли кулол Абдулвоҳид Бухорийнинг устахонасига ҳам ташриф буюрган. Кулолчилик тарихи, анъаналари ҳақида маълумот тинглаган юқори мартабали меҳмон ушбу ҳунар бўйича маҳоратини синаб кўришга қарор қилган ва уста билан биргаликда лаган ясаган.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лунинг жорий йил 6–11 ноябр кунлари давом этадиган сафари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонни қамрайди.

Ўзбекистонга ташриф давомида Доналд Лу давлат ҳокимияти, фуқаролик жамияти вакиллари ва маданият намояндалари билан учрашиши кўзда тутилган. Ташриф мобайнида Марказий Осиёда иқтисодий барқарорлик ташаббусини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинади. Ушбу ташаббус орқали АҚШ минтақавий савдо йўллари ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакали ишчиларни ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш учун 25 миллион доллар маблағ ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Лу жорий йил май ойида юртимизда меҳмон бўлганда, гулдаста ясаш борасидаги маҳоратини синаб кўрган эди.

Юқори мартабали мулозим 2021 йил декабр ойидаги ташрифи чоғида эса расмий музокаралардан ортиб, машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий билан бирга ош дамлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг