Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ президентларини тинч қўйишмаяпти: гоҳ қулоғидан тортишади, гоҳ бурнига чертишади

АҚШ президентларини тинч қўйишмаяпти: гоҳ қулоғидан тортишади, гоҳ бурнига чертишади

Фото: «Zen.yandex.ru»

Aмериканинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳайкали ташриф буюрувчиларнинг тажовузкор ҳаракатлари туфайли Техасдаги Мадам Тюссонинг невараси Луининг мум ҳайкаллар музейи кўргазмасидан олиб ташланди. Бу ҳақда Луи Тюссо музейига эгалик қилувчи Ripley Entertainment компанияси менежери Клэй Стюарт маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, музей раҳбарияти Трампнинг мум ҳайкалини кўргазмадан олиб ташлашга мажбур бўлди, чунки ташриф буюрувчилар экспонатга зарар етказишмоқда.

«Aгар бу юқори мартабали сиёсий арбоб бўлса, ҳужумлар муаммога айланиши турган гап», — дея 17 март куни San Antonio Express-News нашри Стюартнинг сўзларини келтирган.

Ташриф буюрувчилар экспонатга 2020 йил ёзида, президентлик пойгаси авжига чиққан пайтда зарар етказа бошладилар, дея таъкидлади компания менежери. Унинг айтишича, ҳайкал музей ходимлари кўз-қулоқ бўлиб турадиган залга кўчирилган. Лекин бу ҳам айрим меҳмонларни тўхтатиб қололмаган.

Музей AҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг мум ҳайкалини олмагунча ҳозирда махсус хонада сақланаётган экспонат кўргазмага қайтарилиши амримаҳол, деди Стюарт.

«Президент бўлимида ҳамиша муаммо бўлган. У қайси президент бўлиши муҳим эмас — Жорж Буш, Барак Обама ёки Трамп. Уларни калтаклайдиган одамлар топилади. Обаманинг олти марта қулоқларини юлиб олишган. Кичик Бушнинг бурнига чертишган», — дея қўшимча қилди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг