Қароқчиларга қўшилган адиб ёхуд машҳурлар ҳаётидан ғаройиб маълумотлар

Машҳур драматург ва шоир Уильям Шекспир 23 апрелда туғилиб, айнан 23 апрелда вафот этган. Унинг Гамлет исмли ўғли бўлган.
Маурицио Отелло деган шахс Шекспир даврида ҳақиқатан Италияда яшаган. Лекин, у оқ танли, италиялик денгиз капитани бўлган.
Шекспир асарлари эски инглиз тилида ёзилган. Уларда қарғиш ва қўпол сўзлар кўп бўлиб, ўша замонларда зодагонлар оиласида унинг асарларини ўқиш маданиятсизлик белгиси бўлган.
Даниэл Дефо – “Робинзон Крузо”нинг муаллифи умри давомида 300 дан ортиқ асар ёзган. У инглиз миллий разведкасининг асосчиси саналади.
Иоганн Вольфганг Гёте тутунни умуман хушламаган. У, ҳатто ошпазини уйни тутатиб юборгани учун ишдан бўшатган. Бироқ, аламзада ошпаз кетиш олдидан сигарет чекиб, шоирдан ўч олган экан.
Александр Пушкин ҳаммомда тўппончадан ўқ узишни яхши кўрган. У ўқ узган деворлардаги тешиклар ҳозиргача Михайловское қишлоғида сақланиб қолган.
– Бир куни Пушкин холасининг уйига бориб, 5 дақиқа ўтирган стул ҳам ҳозир музейда сақланади.
Оноре де Бальзак ҳар куни ижоддан олдин 7-8 чашка қаҳва ичган. Умри давомида эса тахминан 50.000 чашка кофе истеъмол қилган.
У нашриёт очиш учун катта даромад сарфлаган, аммо, кутилмаганда омадсизликка йўлиқиб, улкан қарзга ботган эди. Бальзак қарзларидан халос бўлиш учун тинимсиз ижод қилиб, соғлиғига путур етказган. У қарздорлардан доим қочиб юрган.
Ўз романида қайсидир қаҳрамони ўлганида, Бальзак инфаркт бўлиб қолган экан.
Александр Дюма ўз қаҳрамонларини тирик деб ҳисоблаган. У ўзининг образлари ҳақида қайғурган. Улар билан суҳбатлашган, кулишган, дардлашган.
Адиб диванда мук тушиб, қўллари остига ёстиқ қўйиб асар ёзган. Умри давомида ёзган асарлари умумий 2000 жилдни ташкил қилишини машҳур руҳшунос Дейл Карнеги ўз китобида таъкидлаган.
Дюманинг иштаҳаси ҳам улкан эди. Бир ўтирганида қирғовул, ўрдак, қисқичбақа тановул қилиб, салатлар ва турли десертлар истеъмол қилган. Лекин спиртли ичимликлар ва тамакини умри давомида оғзига олмаган.
Николай Гоголнинг ошпазлик истеъдоди ҳам бор эди. У Римда яшаганида италиялик ошпазлардан барча сир асрорларни ўрганиб олиб, макарондан ажойиб таомлар тайёрлаб, сўнг дўстларини меҳмон қилган экан.
Иван Тургенев дворьян оиласида туғилган. У моҳир овчи ва файласуф эди.
Тургеневнинг вафотидан сўнг, экспертлар миясининг оғирлигини текшириб кўришган ва 2,5 кг оғирликда эканини аниқлашган. Оддий одамларнинг мия вазни ўртача 1,5 кг га яқин бўлишини ҳисобга олсак, рус ёзувчисининг ҳаддан зиёд кучли, қомусий билим ва тафаккурга эга бўлгани ойдинлашади.
Федор Достоевскийнинг феъ-атвори жуда ўзгача бўлган: У роса уйқучи эди, тунда ҳамма ухлаганда ижод қиларди, жуда таъсирчан одам бўлиб, кўз ёзишини тия олмаган.
Лев Толстой Ясная Полянани жуда яхши кўрган. У анча эрта турган. Қатъий кундалик тартибига амал қилган. Велосипедда сайр қилишни ҳам ёқтирган.
Марк Твен (Сэмюел Клеменс) каравотда ётиб ижод қилган. У денгизчи бўлгани учун ҳам “mark twain” – икки денгиз сажени, яъни чуқурликнинг ўлчов бирлиги атамасини ўзига тахаллус қилиб олган.
Адиб фан ва техника кашфиётларига сармоя киритганида, катта қарзга ботган эди. Мухлислари ва дўстларининг ёрдамини қатъиян рад этган. Аммо адиб барибир қарзларидан қутулган.
Адибнинг туғилган куни ҳар йили 30 ноябрда Миссури штатида нишонланади ва Том Сойернинг уйидаги деворларни оқлаш мусобақаси ўтказилади. Ғолибларга Марк Твен китоблари тақдим этилади.
Артур Конан Дойлнинг машхур образи “Шерлок Холмс”ни прототипи аслида муаллифнинг ўзи бўлганини замондошлари кўп бора эътироф этишган. Чунки, ёзувчи ўз қаҳрамони каби жуда синчков, ўткир зеҳнли ва топқир бўлган. Кўплаб давлат арбоблари ундан жумбоқли масалаларни ечишда ёрдам сўрашганида, Конан Дойл — Холмс услубида уларга кўп бор кўмаклашган.
Жек Лондон ёзишни роса ёмон кўришини кўп бора таъкидлаган. У ўз китобларини фақат тирикчилик учун нашр этган экан.
Америкалик адиб 17 ёшида денгиз қароқчиларига қўшилиб, Беринг бўғози, Альяска, Шимолий Океан ва Япония қирғоқларига бориб келган. Ўша йили Сан Францискодаги газетада очерклар танлови ғолиби бўлган.
Герберт Уэллснинг отаси крикет ўйинларига пул тикувчи қиморбоз бўлган. Адиб ёшлигида оёғини синдириб, бир умрга ногирон бўлиб қолган.
Бернард Шоу ҳам Оскар соврини, ҳам Нобель мукофоти олган ягона адиб саналади.
Темур Тангриберганов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter