Аваз Охун қайси мавзуда ҳазил қилишга қўрқиши ва катта пулга куйгани ҳақида гапирди
Қизиқчи Аваз Охун «Дарё» нашрига интервью берди.
Унда қизиқчи ўз ҳаёти ва ижодига оид айрим маълумотларни очиқлаган.
— Диний масалаларда латифа ёки ҳазил қилишга қўрқаман. Бу борада атайлаб панд едиришган. Мен гапирган гапга, битта домланинг гапини монтаж қилиб, чиқаришган. Душманлик учун қилишган. Чунки мен у гапни бошқа мақсадда гапирганман, домла ҳам умуман бошқа одамга гапирган, шуни бир-бирига улаб, монтаж қилиб, фитна қилишган, бу фитна.
Диний масалага ақлимиз етмаганидан сўнг, эҳтиёт бўлишимиз керак. Билмай ҳам гапириб қўйишдан Аллоҳ асрасин, — дейди қизиқчи.
Бизнес юритиши бўйича саволга «айни вақтда ҳеч қандай бизнесим йўқ. Уй олиб сотиб, машина олиб сотиб, деярли уч хоналик уйнинг пулига тушиб қолганман. Шундан сўнг «бизнес менинг ишим эмас», деган қарорга келганман», дея изоҳ беради санъаткор.
Маълумот учун, Аваз Охун 1983 йил, 27 апрелда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини тугатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter