Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Браво» жамоаси тақдири шу ойда ҳал бўлади. «Ўзбекконцерт» жамоани огоҳлантирган

«Браво» жамоаси тақдири шу ойда ҳал бўлади. «Ўзбекконцерт» жамоани огоҳлантирган

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» директори Одилжон Абдуқаҳҳоров бугун, 8 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида охирги концертидан сўнг турли тортишув ва мунозараларга сабаб бўлган «Браво» жамоаси масаласига ҳам тўхталди.

«Жамоанинг охирги концертида сценарийдан чиқиш ҳолати кузатилди. Бизнинг кенгаш рухсат бермаган ўринлар айнан концертнинг биринчи кунида саҳнага олиб чиқилди. Бу иш юзасидан биз уларни чақириб, расман огоҳлантириш бердик. Лекин айнан биринчи кун рухсат этилмаган жойлар ижро этилган концерт дисклари тарқалиб кетди», деди Абдуқаҳҳоров.

Фото:«Xabar.uz»

Директорнинг айтишича, февраль ойи якунида «Ўзбекконцерт» кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади ва унда «Браво» жамоаси лицензиясини олиб қўйиш, қолдириш ёки огоҳлантириш бериш масаласи кўрилади.

Аввалроқ «Ўзбекконцерт» директори Ўзбекистонда яккахон концерт дастурлари босқичма босқич жонли ижрога ўтиши ҳақида гапирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг