Букер мукофотига номзодлар эълон қилинди

Букер мукофотига 2025 йилги номзодларнинг қисқа рўйхати ташкилий қўмита томонидан эълон қилинди.
1993 йилда шу мукофотни қўлга киритган ирландиялик ёзувчи Родди Дойл раислигидаги ҳакамлар ҳайъати 153 та асар орасидан олтитасини танлади.
Қисқа рўйхатга Бен Марковицнинг «Қолган умримиз», Сюзан Чойнинг «Чироқ», Кэти Китамуранинг «Тинглов», Эндрю Миллернинг «Қишдаги ер», Дэвид Салейнинг «Моддият» ва Киран Десаининг «Сони ва Саннининг ёлғизлиги» асарлари киритилди.
Уч муаллиф шорт-листга биринчи марта, Миллер ва Салей олдин ҳам киритилган. Десаи эса 2006 йилда Букер мукофотига сазовор бўлган.
Ғолиб номи 10 ноябрда Лондондаги маросимда эълон қилинади. Энг яхши роман муаллифига 50 минг фунт стерлинг топширилади. 1969 йилда таъсис этилган Букер мукофоти адабиёт йўналишидаги энг нуфузли мукофотлардан саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter