Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёга машҳур ди-жейлар Тошкентда (фото)

Дунёга машҳур ди-жейлар Тошкентда (фото)

Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” сайилгоҳида “Dance Music Fest 2019” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган рақс ва мусиқа фестивалининг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

“Бугун барчамизни мусиқа атрофида бирлаштириб турган бу каби мусиқа байрамларини тез-тез ўтказиб туришимиз керак. Биз уч кун давомида ажойиб мусиқалардан баҳраманд бўламиз. Келинг, ҳаётдан завқ олайлик!”, деди Азиз Абдуҳакимов.

“Dance Music Fest 2019” фестивали 3 йилдан буён ўтказиб келинади ва йилдан йилга унга қизиқиш билдираётган кишилар сони ортиб бормоқда. Иштирокчилар биринчи кун қизил (Red Party), иккинчи кун оқ (White Party) ва учинчи кун қора (Black Party) кийиниб боришлари керак бўлади.

16-18 август кунлари ўтадиган тадбирда франциялик ди-жей DJ Bens, Rompasso номи билан танилган россиялик ди-жей ва продюсер Роман Крилов, франциялик ди-жей қўшиқчи ва бастакор Уилли Уилям, нидерландиялик ди-жей Жаноб Уайт, россиялик продюсер ва ди-жей Шапов, белгиялик ди-жейлар дуэти Double Pleasure, нидерландиялик ди-жей ва мусиқий продюсер Quintino ва беларуслик реп-ижрочиси CYGO иштирок этади.

Қуйида фестивалдан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг