Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг маданий шаҳри аниқланди

Дунёнинг энг маданий шаҳри аниқланди

Фото: «Radionetplus.ru»

Санкт-Петербург кетма-кет учинчи маротаба «World Travel Awards» мукофотини қўлга киритди — у дунёнинг энг маданий шаҳри.

— WTA-2018 талқинига кўра, Санкт-Петербург жаҳондаги етакчи маданий йўналиш деб топилди, — дейилади қўмита сайтида.

«Энг яхши маданий йўналиш»да Россиянинг шимолий пойтахти Париж, Лондон, Нью-Йорк, Рио-де-Жанейро каби шаҳарларни ортда қолдирди. Худди 2016 ва 2017 йиллардаги каби.

«World Travel Awards» 1993 йили Лондонда таъсис этилган. Баъзилар уни «сайёҳлик йўналишидаги Оскар» дейишади. Ғолиб икки босқичда — онлайн овоз бериш ва экспертлар баҳоси орқали аниқланади. Асосий мезонлар: хавфсизлик, хизмат сифати ва инфратузилма.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг