Фарҳод Саидов ва Ситора Фармонова қўшиқлари Бадиий кенгашдан ўтмади
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгаши ўз иш фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилнинг 20 апрель куни Бадиий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқларига тасвирга олган видеоклиплари кўриб чиқилди. Улардан Элмурод Собиржонов «Севдим», Беҳруз Тоҳиров «Келинг дема», Сардор Бекмуродов «Болага китоб беринг» деб номланган хонандалар қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди, дейилади «Ўзбекконцерт» ахборотида.
Фарҳод Саидовнинг «Жимир-жимир» ҳамда Ситора Фармонованинг «Чаманда гул» деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлгани боис рад этилди. Ушбу хонандаларга қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплардаги қўшиқ матнини шоирларга кўрсатиб қайта тўғрилаш, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланиб, ушбу видеоклипларни Бадиий кенгашга қайта топширилиши борасида тавсия этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter