«Forbes» журнали дунёнинг энг бадавлат ёзувчилари номини эълон қилди (фото)
«Forbes» журнали маълумотига кўра, 52 ёшли британиялик ёзувчи Жоан Роулинг «Ҳарри Поттер» китоблари савдосидан 2017 йилда 95 миллион доллар ишлаб топиб, бу борада биринчи бўлди.
Муваффақиятнинг сабаби, ўтган йили китоб асосидаги пьеса Лондонда намойиш этилди. Ҳозирда ёзувчининг умумий даромади 650 миллион долларга баҳоланади. Сеҳргар Ҳарри ҳақидаги китоблар эса шу вақтгача дунё бўйлаб 450 миллион нусхада сотилган. Роулинг савдодан тушган 150 миллион долларни хайрия йўлида ишлатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter