Германияга ўқишга кетиб, ўлимини бўйнига олиб юртга қайтган жадидлар ҳақида нималарни биламиз? (видео)
Қатағон қурбонлари мавзуси халқимиз қалби тубидаги оғриқ, муқаддас хотира ва ҳали ўз сирларини тўла очмаган бир илмдир. Истиқлолга эришганимиздан сўнг бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилди — пойтахтнинг тарихга машъум ҳудуд сифатида муҳрланган қисми ўтганларни ёд этиш учун нурли масканга айлантирилди, музей очилди, аввало халқимизга, сўнгра бутун дунёга асл ҳақиқат рўй-рост кўрсатиб берилди. Ҳозирда бу маскан юртдошларимиз зиёрат қиладиган обод гўшалардан биридир.
Бугунги суҳбатдошимиз «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи катта илмий ходими Баҳром Ирзаев ўз умрини, илмий салоҳиятини айни шу мавзуни тўла-тўкис очиб беришга бағишлаган инсондир. У киши билан кечган суҳбатимиз сиз азизларга қизиқарли бўлади, деган умиддамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter