Губерниевдан Боярскийгача: Латвияга кириши тақиқланган юлдузлар
Яна олти нафар россиялик маданият намояндаси Латвияга кириши тақиқланган шахслар қора рўйхатига киритилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс Россия Федерациясининг олти нафар фуқаросини Иммиграция тўғрисидаги қонуннинг 61-моддаси иккинчи қисмига асосланиб Латвия Республикаси учун ножоиз шахслар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор чиқарди», — дейилади баёнотда.
Булар — Тимати (Тимур Юнусов), Мария Шукшина, Михаил Боярский, Сергей Безруков, Игорь Угольников ва Юлия Чичерина.
Латвия ТИВ аввалроқ 25 нафар россиялик маданият намояндасини қора рўйхатга киритганди. Стоп-листга, жумладан, Дмитрий Губерниев, Мария Ситтель, Никита Михалков, Денис Мацуев, Валерий Гергиев, Полина Гагарина, Николай Расторгуев, Стас Михайлов ва бошқаларнинг номлари тиркалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter