Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва Шаҳло Аҳмедованинг лицензияси қайтарилди
«Ўзбекконцерт» томонидан лицензияси муддатидан олдин тўхтатилган хонандалар Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва актриса Ҳалима Ибрагимовага ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берилди.
Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни «Ўзбекконцерт»да бўлиб ўтган йиғилишда муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилиши эълон қилингач, «Ўзбекконцерт» фаолияти кескин танқидларга учрай бошлади.
Жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» деганди.
Мавзуга оид: Лицензиявозлик. Нега ижод назорат қилиниши керак?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter