Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди

Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси расмий баёнот билан чиқди.

«Cўнгги вақтларда Жаҳонгир Отажонов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди, десак хато бўлмайди. Жорий йилнинг май ойи, яъни муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажонов томонидан санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар кузатилганди. Бу шунчаки ўзини кўз-кўз қилиш мақсадидами ёки бошқа мақсаддами, барибир ижтимоий тармоқлардаги бундай кўриниш ёшлар орасида, жамоатчилик ўртасида санъат аҳли тўғрисида салбий фикр уйғотмасдан қолмаган эди» дейилади баёнотда.

Шунингдек, қўшиқчи ОАВда янграган жамоатчилик танқидига жавобан ижтимоий тармоқлар орқали салбий фикрлар билдирган. 

Айнан шу сабабларни ҳисобга олган ҳолда хонанда билан тузилган 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь кунидан тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг