Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди.

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тамомлаган.

«Гулистон», «Шарқ юлдузи» ва «Санъат» журналларида ҳам фаолият юритган. «Сирли олам» журнали, «Қалб кўзгуси» ва «Соҳибқирон юлдузи» газеталарида эса бош муҳаррирлик вазифасини бажарган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаб келган.

Мурод Хидир «Қирғоқлар», «Aму соҳиллар бўйлаб», «Кўзача ва бўтача», «Тошкўл», «Кийикча ва бўйноқ», «Ҳарф ўйини» каби китоблар муаллифи ҳисобланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг