Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канн кинофестивали совриндорлари эълон қилинди

Канн кинофестивали совриндорлари эълон қилинди

Швед режиссёри Рубен Эстлунд «Қайғу учбурчаги» фильми учун «Олтин палма япроғи» билан мукофотланди.

Фото: DW

Белгиялик киноусталар суратга олган «Яқин» (Close) ҳамда америкаликларнинг «Пешиндаги юлдузлар» (The Stars at Noon) филмлари 75-Канн кинофестивали гран-приларини бўлишиб олди. Мукофотлар кинорежиссёрлар Лукас Донт ҳамда Клер Денига топширилди.

Белгиялик ака-ука режиссёрлар — Дарденнларнинг «Тори ва Локита» (Tori et Lokita) филми кинофестивалнинг фахрий мукофотига сазовор бўлди.

«Саккиз тоғ» (Le otto montagne, Италия) ва «Эо» (EO, Полша) филмлари Канн кинофестивалининг махсус мукофотига лойиқ топилди ва режисёрлар — Шарлотта Вандермерш ва Ежи Сколимовскийга топширилди.

75-Канн кинофестивали бош мукофоти — «Олтин палма япроғи»га швед режиссёри Рубен Эстлунднинг «Қайғу учбурчаги» филми сазовор бўлди.

Энг яхши режиссёр

Пак Чхан Ук («Кетиш қарори» филми, Жанубий Корея).

Энг яхши сценарий

Тариқ Солиҳ (Швеция) — ўзи суратга олган «Осмондан тушган йигит» (Boy from Heaven) филмига ёзган сценарийси учун.

Энг яхши актёр

Сон Кан Хо «Паразитлар»даги роли билан мухлисларга таниш. 

Сон Кан Хо (Жанубий Корея) — режиссёр Хирокадзу Корээда суратга олган корейс филми — «Воситачи» (Broker)даги бош роли учун. 

Энг яхши актриса

Заҳро Амир Иброҳимий («Муқаддас ўргимчак» филми, Эрон).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг