Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Клипида «чегара»дан чиқилгани учун Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди

Клипида «чегара»дан чиқилгани учун Шаҳло Аҳмедова лицензиясидан айрилди

Фото:«Ўзбекконцерт»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонанда Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини  олиб қўйди. Бунга унинг шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай,  йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини  очиқ-ошкора  ифода этиб, буни андишасизларча  тасвирга олиб кенг оммага намойиш этилган «Летние дожди» деб номланган қўшиғи видеоклипи ижтимоий тармоқларда намойиш этилаётганлиги аниқлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди.

 «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги   354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб,  Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизига 2017 йил 11 июлдаги  МР-02-сон буйруғига асосан берилган АА-серия, №0064-сон лицензияси жорий йилнинг 13 ноябрь кунидан тугатилганлигини маълум қиламиз» дейилади хабар матнида.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, «Дизайн» жамоаси лицензияси ҳам олиб қўйилгани маълум қилинган, лекин уларга лицензия қайтарилгани айтилмаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг