Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манба: «Ўзбекконцерт»нинг собиқ раҳбари тизимда қариндош-уруғчиликка йўл қўйганди

Манба: «Ўзбекконцерт»нинг собиқ раҳбари тизимда қариндош-уруғчиликка йўл қўйганди

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси собиқ раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг ишдан бўшатилишига ўзи раҳбарлик қилган ташкилотдаги турли масъулиятли лавозимларга қариндош-уруғларини ишга жойлагани ҳам сабаб бўлган. Манба таҳририятга буни исботловчи далилларни ҳам тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Жамолдинов «Ўзбекконцерт»га вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ўз вақтида, «Ўзбекконцерт» ижодни назорат қилувчи ташкилот сифатида, шунингдек, не-не санъаткорларнинг лицензиясиз қолиб кетиши важидан унинг раҳбарлари қош-қовоғига қараб яшаши қаттиқ танқид остига олинганди. Шундан кейин ташкилот лицензияси муддатидан олдин тўхтатилган хонандаларга ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берганди.

Озодбек Назарбеков вазир этиб тайинлангач, «Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин. Аввало шу соҳани коррупциядан тозалашимиз лозим. Маданият вазирлигидан то энг қуйи тизимгача адолат ўрнатилади. Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин, ёки у менга душман бўлади. Президент менга ишонди, адолат ўрнатади, деб ишонди. Бу ёғига адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб, тизимни тозалаймиз. Коррупцияга қарши курашишда эса менга ҳалол жамоа керак», —дея айтиб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг