Мэсси Пикассонинг 21 миллион фунтлик расмини йиртиб ташлади
«Интерфакс» ёзишича, шанба куни Лондондаги Тейт замонавий санъат галереясида Пабло Пикассонинг 20 млн. фунт стерлингга баҳоланаётган асарига ҳужум уюштирилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида испан рассомининг «Аёл бюсти» (1944 й.) картинаси (унда рассом ва сураткаш Дора Маар тасвирланган дейишади) йиртилган, ҳозир асар экспозициядан олиб қўйилган. Суратга етказилган зарар қанчалик жиддийлиги маълум қилинмаган, экспертлар хулосаси кутилмоқда.
Айтилишича, 20 ёшли безори — Шакил Мэсси шимолий Лондонда яшайди. У картинага зарар етказганини бўйнига олмаяпти. Кейинги суд ўтказиладиган 30 январга қадар у ҳибсда сақланиши маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter