Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Монте-Карло кимошди савдосида «Ўликлар китоби» сотилди

Монте-Карло кимошди савдосида «Ўликлар китоби» сотилди

Фото: «LifeGlobe»

«Le Parisien» янгиликлар агентлигига асосланиб, «REGNUM» ахборот агентлиги хабар беришича, Монте-Карлода (Монако князлиги) 13 октябрь куни ўтказилган кимошди савдосида «Ўликлар китоби» сотилди.

Қадимги Миср папирусининг узунлиги 17 метр бўлиб, у «Ўликлар китоби»нинг милоддан аввалги 594-588 йилларда кўчирилган нусхаси саналади. Китоб 192 бобдан иборат, қора ва қизил рангли расмлар билан безатилган.

Экспертларнинг фикрича, бош қисмини айтмаганда, ҳужжат жуда яхши сақланган.

Қадимги Миср адабиётининг ушбу намунаси шу пайтгача Францияда яшовчи фуқароларга тегишли эди. Энди китоб номи ошкор қилинмаган харидорга ўтди, у бунинг учун 1,35 миллион евро тўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг