Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётига бағишланган фильм экранларга қайтмоқда (видео)

Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётига бағишланган фильм экранларга қайтмоқда (видео)

Кадр: «YouTube»

Тез кунда «Севимли» телеканалида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига бағишланган «Оламга нур сочган ой» номли 30 қисмли сериал намойиш этилади.

Фильм 2008 йилда Маҳмуд Абдулкарим сценарийси ва Муҳаммад Шайх Нажиб режиссёрлигида тасвирга олинган. Cериалда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Cериални Рамазон ойида томоша қилишингиз мумкин. Қуйида унинг трейлерини томоша қилинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг