Обид Асомов шифохонага ётқизилди
Таниқли сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Мультипикацион фильмлар студияси» ДУК директори Обид Асомов шифохонага ётқизилди.
Бугун айрим маҳаллий интернет нашрларида Асомовнинг юрак хуружига учраб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Аммо орадан кўп ўтмай таниқли санъаткор ҳақиқатан ҳам шифохонада экани, аммо бунга юрак хуружи сабаб бўлмагани ойдинлашди.
“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Асомовнинг администратори Ўткир Муҳаммадхўжаев "Спутник" мухбири билан суҳбатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter