Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: Дангасалик илк одамларнинг бошига етган

Олимлар: Дангасалик илк одамларнинг бошига етган

Фото: «Phys.org»

«Life.ru» ёзишича, Австралиянинг Канберра университети олимлари қаддини тик тутувчи илк одамлар дангасалик туфайли қирилиб кетишган деган фаразни илгари суришяпти. 

Инсониятнинг илк аждодлари меҳнат қуроллари ясашга эътиборсиз бўлишган. Африкани тарк этган илк инсонлар келиб қўним топган манзиллардан бири — Саудия Арабистонидаги «Homo erectus» қўнимгоҳларидан бирида олиб борилган қазилма ишларидан сўнг шундай хулоса чиқарилмоқда.

Аниқланишича, бу ерда яшовчилар ишлов бериш қийин тошлардан меҳнат қуроллари ясашган, ҳолбуки сал узоқроқ юришса меҳнат қуроли ясашга ўнғайроқ ашёларни топишган бўларди. Улар эса кўп узоққа бормай қўлларига илинган нарсалардан қурол ясайверишган.

Ажабланарлиси, манзилгоҳ дарёга қанча яқин бўлса меҳнат қуроли ҳам каттароқ бўлган, узоқлашилса — аксинча.

— Дангасалик ва консерватизм Арабистон саҳрога айланаётган пайтда «Homo erectus»га мансуб ушбу одамларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган, — дейди антрополог Кери Шиптон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг