Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оёғида мўйқалам тутган Зуҳра танловларни забт этмоқда

Оёғида мўйқалам тутган Зуҳра танловларни забт этмоқда

Фото: «Zarnews.uz»

Бугун Зуҳра Усмонова 18 ёшда. Пайариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. У ўтган йили ёшлар ўртасида ўтказиладиган «Юрт келажаги» танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Тошкентда ўтказилган «Юксак маънавиятли авлод» танловининг республика босқичида ҳам биринчи бўлди.

«Zarnews.uz» сайтида ёзилишича, Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида яшовчи Зуҳра Усмонова шифокорларнинг эҳтиётсиз муолажалари оқибатида болаликдан иккала қўли фалаж бўлиб қолган. Шундай бўлса-да, бу Зуҳрага рассомликни танлаш учун халал бера олмаган.

Тўрт-беш ёшидан бошлаб қоғозга ёрқин ранглардаги турфа суратларни муҳрлаган.

– Ҳаётга умид ва ишончимни мустаҳкамлаган, жамиятда ўз ўрнимни эгаллашимга кўмаклашган инсонлардан беҳад миннатдорман, – дейди Зуҳра Усмонова. – Улардан бири Пайариқдаги 17-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ўктам Омоновдир. Устозимнинг маслаҳат ва ёрдами билан мен тасвирий санъатни кашф қила олдим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг