Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида лавозим ўзгариши амалга оширилди. Шу вақтгача газета бўлим мудири лавозимида ишлаб келган Ҳумоюн Акбаров «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига бош муҳаррир этиб тайинланди.

Ҳумоюн Акбаров шу вақтга қадар Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факултетида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Газетанинг айни вақтгача фаолият юритган бош муҳаррири Салим Ашур Ёзувчилар уюшмасига ишга ўтгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг